МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ, БАРТАРАФ ЭТИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

0


 Термиз тумани Ҳокими Шуҳрат Назаров жойлардаги муаммоларни ўрганиш, аҳоли турмуш тарзи билан танишиш ишларини туман марказидан 70 километр олисда, Ўзбекистоннинг Афғонистон ва Тожикистон давлатлари билан чегара ҳудудида жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласидан бошлади.

Туман ҳокими 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада бўлиб, аҳоли хонадонларига кирди ва уларнинг яшаш шароитлари, томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати, шунингдек, оилаларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди. Масъулларга ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда кўмакка муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди. Шунингдек, маҳалладаги  “бешлик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари  фаолияти ўрганилиб, уларга келгусида фаолиятларини самарали йўлга қўйиш бўйича тегишли вазифалар юкланди.

“Гулбаҳор” маҳалласида жойлашган “Механизаторлар уйи” ҳозирда таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Туман раҳбари ушбу объект билан танишар экан, бинони таъмирлаб, аёлларни касбга ўргатиш курслари, ёшлар учун кутубхона ташкил этиш, умуман олганда, аҳолига нафи тегадиган масканга айлантириш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берди. Бундан ташқари, “Гулистон” маҳалласида ҳам бўлиб, маҳалланинг нуроний оқсоқоли билан суҳбатлашди, маҳалладаги муаммолар ҳақида мулоқот қилди. Нуронийнинг мурожаатига асосан маҳалладаги ариқ ва зовурлар тозаланиши белгиланди.

Отправить комментарий

0Комментарии
Отправить комментарий (0)
To Top